Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Технологик асбоб-ускуналарни имтиёз асосида олиб кириш мумкинлигини биласизми?
3921
Бугунги кунда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қанча ижобий ишлар қилиниб келинмоқда.

Хусусан, Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида миллий қонунчилигимизда бир қанча меъёрлар қабул қилинган. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддаси 13-бандига мувофиқ божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар импорт божхона божидан озод қилинади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, имтиёз асосида олиб кирилган технологик асбоб-ускуналар импорт қилинган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинмаслиги ёки текинга берилмаслиги лозим. Акс ҳолда мазкур имтиёзнинг амал қилиши божхона божларини тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 246-моддаси 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва Адлия вазирлигида 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтган йўриқнома бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган 93 турдаги технологик асбоб-ускуналар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Имтиёз асосида олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак биргина “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси орқали 2020 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 млн. АҚШ долларига тенг технологик асбоб-ускуналар импорт божхона режимига расмийлаштирилган бўлиб, уларга 20 млрд. сўмдан ортиқроқ божхона тўловларидан имтиёзлар берилган. Шу билан бирга, божхона органларининг тегишли бўлимлари томонидан имтиёз асосида технологик асбоб-ускуналар олиб кирган тадбиркорлар фаолияти доимий равишда мониторинг қилиниб, юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Ҳусусан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ўтган давр мобайнида 11 дан ортиқ тадбиркорларга ўз фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш учун ер ажратилиши, кредит олиш ҳамда коммуникация масалалари юзасидан амалий ёрдам кўрсатишди.

 

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси

Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими инспектори

                             Суюнов Миркомил

31.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг