Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарликлар фош этилди
1533
Божхона қонунбузилишига қарши курашиш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан ҳам ҳуқуқбузарликларга қарши аёвсиз кураш олиб борилмоқда.
“Тошкент-товар” божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарликлар фош этилди

Хусусан, мазкур пост ходимлари томонидан хориждан Андижон вилоятида фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган “болалар ўйинчоғи” товарлари кўздан кечирилди.

Натижада, қиймати 96 млн. сўмлик 12  минг дона “болалар ўйинчоғи”  товарлари божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаганлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилганида, жамият вакили томонидан божхона юк декларациясида қайд этилган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифлаганлиги аниқланди.

Натижада, қиймати 95 млн. сўмлик6 турдаги 4900 жуфт резина қўлқоплар, 360 дона сабзавотлар сақлаш учун сумкалар ҳамда 216 дона пичоқ ушлагичлар вақтинча сақловга олинди.

Яна бир ҳолатда эса,хориждан “графитли кружка” товарлари божхона постига электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларига асосан божхона кўригидан ўтказилганда, қиймати 44 млн.сўмлик 22 дона “графитли тигель” ҳужжатларда қайд этилмаганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

30.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг