Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ҳамдаКонтрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими,“Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи корхона номига келтирилган хўжалик товарларибожхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, товарларга тегишли йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 193,6 млн. сўмлик ёнғин хавфсизлиги анжомлари ҳамда пластик қувурлар учун махсус дазмоллар борлиги аниқланди.
Хозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
30.03.2021