Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда
4270
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида республикамизда божхона соҳасида қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари, тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-666 сонли Қонунининг мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2021 йилдаги 101-сонли “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, ушбу қарор билан божхона органлари ҳамда ТИФ қатнашчиларига берилаётган ваколатлар, мажбуриятлар ва жавобгарлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтилди, шунингдек божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ДБҚнинг “11-08” рақамига ёки “Тошкент-Аэро” ИБКнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимининг 78-120-72-61 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

А.Орифжонов
"Тошкент АЭРО" ИБК
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

29.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг