Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви
1452
Бухорода бугун бўлиб ўтган “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”да Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов иштирок этди.
Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви

30 нафарга яқин ёш тадбиркорлардан иборат иштирокчиларни саволларига жавоб бериш учун тадбирда Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов, “Қишлоққурилишбанк” бошқаруви раиси Алишер Муратов, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Атабек Назиров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва бошқа масъуллар ҳам ҳозир бўлишди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов ёш тадбиркорларнинг божхонага соҳасига оид саволларига атрофлича жавоблар қайтарди.

Жумладан, "Morning Bloom" хусусий корхонаси вакили Р.Мамедовнинг мурожаатига жавобан, божхона органлари фаолиятига жорий қилинган “Божхона аудити” ахборот тизимнинг афзалликлари, мазкур тизимнинг божхона назорати самарадорлигини оширишдаги аҳамияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияларини “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида йўлакларга таснифланган ҳолда расмийлаштирилаётгани тадбиркорларнинг вақти ва харажатларини тежашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд қилинди.

Маълум қилинишича, ҳозирда “Хавларни бошқариш” ахборот тизимида божхона юк декларацияларининг 24,9 фоизи “яшил” йўлакда ҳамда 40.8 фоизи “сариқ” йўлакда расмийлаштирилмоқда.

Ҳозирда божхона юк декларацияларининг 34,3 фоизи “қизил” йўлакка йўналтирилаётган бўлса, “Божхона аудити” ахборот тизими кўмагида бу кўрсаткич сезиларли равишда қисқаради.

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май) қўшилди.

Жаҳон божхона ташкилоти томонидан божхона процедураларини енгиллаштириш ҳамда тезлаштириш мақсадида қабул қилинган мазкур Киото конвенциси қоидалари ташқи савдо фаолиятини рағбатлантириш, шу билан бирга давлатларнинг иқтисодий манфаатларига зиён етказмасликка йўналтирилган.

Шу боисдан ривожланган мамлакатларда товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратининг улуши ҳозирда 90 фоизга етган.



29.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг