Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Дўстлик” чегара божхона пости ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Хусусан, мазкур пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Х.Р.нинг оёғига кийиб олган қора рангли кроссовкаси оғирлиги ҳамда таг қисми қалинлиги божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг оёқ кийимлари ичида 4 дона полиэтилен пакетларга ўралган, вазни 594,05 граммни ташкил этувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
29.03.2021