Ўқув-машғулотларида вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона постлари бошлиқлари ва ходимлари иштирок этдилар.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи М.Ҳайитов томонидан семинар қатнашчиларига, ЎРҚ-666-сонли Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 15 декабрда қабул қилинганлиги ва Сенат томонидан 19 декабрда маъқулланганлиги, шунингдек мазкур ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилганлиги тушунтириб берилди. Қонун қабул қилинган кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатда олиб чиқмаган шахс қонунчиликда белгиланган йиғимни ўз ихтиёри билан бир иш куни ичида тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод этилиши тўғрисида тушунтирилди.
29.03.2021