Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Lacetti”даги салкам 404 миллион сўмлик телефонлар манзилга етиб бормади
1278
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Lacetti”даги салкам 404 миллион сўмлик телефонлар манзилга етиб бормади

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига қарши Асака туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Б.О. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтаган вақтида, ҳайдовчининг розилиги билан Андижон вилояти божхона бошқармаси маъмурий ҳудудига олиб келиниб, транспорт воситаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонаси ҳамда салон қисмида полиэтилен қопларга жойлаштирилган умумий қиймати 403,7 миллион сўмлик 629 дона уяли алоқа воситалари ва 2 дона планшет борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

29.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг