Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупциясиз фаолият - фаровон келажак сари етаклайди
1590
Бугунги кунда мамлакатимиз қўшни ва жаҳоннинг кўпгина давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширмоқда. Мамлакатимизда иқтисодиёт тўла қўллаб-қувватланиб, бизнес-муҳитини яхшилаш бўйича мустаҳкам ҳуқукий пойдевор яратилди, маҳаллий ва хорижий инвестициялар кенг жалб этилмоқда.

Кўзланган мазкур марраларга эришишда, хусусан, инвестицияларни тўғри ва тўлиқ ўзлаштирилиши, мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашини таъминлаш учун бизнес ҳамжамияти ўртасида қонунбузарликлар, биринчи навбатда жиноятлар содир этилиши, айниқса коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш зарур ва бизнес бундай иллатлардан холи бўлиши лозим.

Бу борада амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар бизнесни қонуний, ҳалол ва шаффоф бўлишлигига қаратилган.

Шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда масъул таркибий тузилмалар бошлиқлари томонидан фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари иштирокида доимий тарзда тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бошқарма ва божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва тадбиркорлар билан шунингдек, жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб борилмоқда.

Учрашув ва чиқишларда тадбиркорликни ривожлантиришда жорий этилган янги тартиб-таомиллар, божхонада яратилган имконият ва қулайликлар ҳамда соҳада коррупция ва божхонага оид қонунбузарликларни олдини олиш ва унга чек қўйишга қаратилган мавзуларда тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Шуни унутмаслик керакки, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул ҳисобланади, бу борада фуқароларимиз божхона соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08”  рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

 

29.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг