Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой техник идораси” ҳамда “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юк контейнерида Фарғона вилоятида фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган “велосипед эҳтиёт қисмлари” товарлари кўздан кечирилганда, мазкур контейнерда юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган жами қиймати 555 млн. сўмлик 47 минг 350 дона велосипед шиналари ҳамда камералари борлиги аниқланди.
Навбатдаги ҳолатда эса Фарғона вилоятида фаолият юритувчи яна бир маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган “велосипед эҳтиёт қисмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, йўл юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган қиймати 181 млн. 650 минг. сўмлик 8650 дона велосипед шиналари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
29.03.2021