Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган электромобилни фош этишди
1125
Республикамиз ҳудудига товар ва транспорт воситаларини ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳолда олиб киришга қарши бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган электромобилни фош этишди

Хусусан,  Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган ҳужжатларга кўра, “Замонавий иссиқхона қуриш учун ускуналар” дея кўрсатилган юк контейнери божхона кўригидан ўтказилганда, йўл юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган қиймати  120 млн.сўмлик 1 дона электромобиль борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

29.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг