Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
1120
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Н. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг шимининг ички томонидан махсус тикилган мато ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 37,8 миллион сўмлик жами оғирлиги 1078 грамм бўлган 163 дона ҳар хил турдаги заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг