Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳамён режаси чиппакка чиқди
1044
Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳамён режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро И.А. бошқарувидаги “Mercedes benz sprinter” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 34,5 миллион сўмлик, 218 дона аёллар учун ҳамёнлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг