Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1250 дона ёритгичлар фош этилди
998
Божхона чегараларидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1250 дона ёритгичлар фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган “лампочка” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 37,5 млн. сўмлик 1250 дона “LED ёритгич” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

27.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг