Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия-3”даги 30 миллион сўмлик найранг фош бўлди
1050
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Нексия-3”даги 30 миллион сўмлик найранг фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автотранспорт юкхонасида фуқаро А.А.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 200 дона “Samyun wan” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг