Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
625 миллион сўмлик найранг иш бермади
1207
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
625 миллион сўмлик найранг иш бермади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотлар асосида Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган корхона номига хориждан импорт қилинган товарлар корхона томонидан тақдим этилган божхона юк декларациясига асосан божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларацияси ва ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, қиймати 625 миллион сўмлик 2 турдаги 52,6 минг метр узунликдаги матолар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

27.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг