Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қонун моҳияти тушунтирилди
2410
Давлатимиз томонидан янгидан қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамиятини тўлиқ ва тўғри ҳолда тарғиб қилиш, кенг жамоатчилик, хусусан, тадбиркорлик субъектларига етказиш бўйича божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қонун моҳияти тушунтирилди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида шахсий таркиб ва ҳудудда фаолият юритувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан  бошқарманинг юридик хизмати ходими Б.Юсупов томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида, Б.Юсупов тадбиркорлик субъектларига мазкур қонун доирасида амалиётга татбиқ этилган ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатда олиб чиқмаган шахс қонунчиликда белгиланган йиғимни ўз ихтиёри билан бир иш куни ичида тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод этилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ўтган бир йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан илгари республика ҳудудига олиб кирилган автотранспорт воситаларини белгиланган муддатларда олиб чиқилмаганлиги билан боғлиқ 73 та ҳолат аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2274-моддаси 5-қисми билан маъмурий иш қўзғатилган.

Шунингдек, учрашув давомида қонун билан ўзгартиш киритилган давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш муддати ва шартлари бўйича тўлиқ маълумот берилди.

Давра суҳбати сўнгида тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган барча  саволларига божхона ходимлари томонидан жавоблар олишди.

26.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг