Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - тараққиёт заволи!
1734
Коррупция бир давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи янада кенгайди.
Коррупция - тараққиёт заволи!

Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига аъзо бўлиниб, 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон    Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 майдаги  ПФ-5729-сон Фармонлари имзоланди.

Аммо бу қабул қилинган ҳужжатлар ҳаётда ўз аксини топиши учун аввало кенг жамоатчиликда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ушбу йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Бошқача қилиб айтганда, коррупцияга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг маслагига айланиши керак.

Айни шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Жарқўрғон” ТИФ божхона постида ўтказилган навбатдаги учрашув “Коррупция - тараққиёт заволи” мавзусига бағишланди. Учрашувда “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этиб, мавзуга оид ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Мулоқот якунида божхона назорати, кўриги ва расмийлаштируви жараёнида муаммоли масалаларга дуч келганда ёки божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.

26.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг