Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда 800 миллион сўмлик товарларни яшириш наф бермади
1310
Товар моддий бойликларини божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда 800 миллион сўмлик товарларни яшириш наф бермади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи корхона номига хориждан олиб келинган товарлар божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, мазкур товарлар орасида ҳужжатларда умуман қайд этилмаган, қайд этилганидан ортиқча ҳамда бошқа ном билан қайд этилган, умумий қиймати 800 миллион сўмлик 3 турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

26.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг