Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш - барчамизнинг бурчимиз
1326
Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик дейиш мумкин.

Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши,  қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади. Ҳар қандай давлат ва жамиятни сиёсий-иқтисодий ривожлантиришга жиддий зарар етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига сабаб бўлувчи салбий иллатларга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида бугунги кунда божхона ходимлари томонидан тизимли ишлар ташкил этилиб келинмоқда.

Энг аввало ходимлар орасида тамагирлик иллатларига бефарқликни олдини олиш мақсадида “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилган холда чегара божхона постида хизмат олиб бораётган санитария-эпидемиология, тиббиёт ходимлари, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, ветеринария назорати ва чегара божхона постида ҳаракатланаётган автотрaнспорт воситаларининг ҳайдовчилари ўртасида айнан коррупция иллатига қарши курашиш мавзусида  тушунтириш ишлари олиб борилди.

Учрашувда ҳалол ва пок ишлаш, салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, ўтказилган учрашувда, қонунларга риоя қиладиган ҳар бир шахс қонун ҳимоясида эканлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида, иштирокчиларга  божхона қоидабузарликларига гувоҳ бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли  ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

26.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг