Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар экспортёр корхоналарга бориб, тадбиркорлар мурожаатини ўргандилар
1590
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси раҳбар ва ходимлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига бориб, тадбиркорларнинг муаммоларини жойида ўрганди.
Божхоначилар экспортёр корхоналарга бориб, тадбиркорлар мурожаатини ўргандилар

Дастлаб Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзараҳимов бошчилигидаги божхоначилар Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.

Хусусан, “ELXOLDING” ва “DAKA-TEX” каби корхоналарга бориб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган хомашёлар, хорижга чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотларини кўздан кечирди. Тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, божхона соҳаси бўйича муаммолари бор-йўқлиги, уларни қийнаб келаётган масалалар билан қизиқди.

Бугунги кунда ўқув лаборатория жиҳозлари ва электр двигателли уч ғилдиракли юк мототциклларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “ELXOLDING” корхонаси ўз эҳтиёжлари учун 2020 йилда Хитой, Германия, Украина, Россия каби давлатлардан 2 миллион 782 минг 663 АҚШ доллари қийматидаги хомашёлар келтирган. Олиб келинган товарлар учун корхонага божхона расмийлаштирувидан 2 миллиард 210 миллион 408 минг АҚШ доллари миқдорда божхона имтиёзи қўлланилган.

Корхона йилига 300 комплект ўқув лаборатория жиҳозлари ҳамда 1500 дона юк мотоцикллари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирда 230 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда. Шундан 67 нафар аёллар иш билан таъминлаган.

2020 йилдан бугунги кунга қадар корхона томонидан умумий қиймати 38 млн. 143 минг долларлик 2,73 тонна маҳсулот Беларуссия ва Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинган.

Шунингдек, корхона томонидан жорий йилда 500 та электр двигателли юк мотоцикллари бозорга чиқарилиши режалаштирилган. 

Мазкур корхона ҳозирда 200 см/куб двигателли уч ғилдиракли “ELDOSH EL-200” русумли мотоциклларини ишлаб чиқармоқда. Бундай мотоциклни 20-21 миллион сўмга сотиб олиш мумкин.

“ELXOLDING” корхонасида, шунингдек, интерактив сенсор панеллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. Йилига 5 минг дона сенсор панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу лойиҳа қиймати 41,4 миллиард сўмни ташкил этади.

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасидаги бир қатор норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

26.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг