Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳим омил
2302
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини  жадал амалга ошириш муҳим омил

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлик соҳасини жадал ривожлантириш билан боғлиқ ўтказаётган ислоҳотларида халқимизни тадбиркорлик борасидаги имкониятларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам бериш, молиялаштиришни кенгайтириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилаётганлиги – ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида қарор билан ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ва ҳудудий гуруҳлари ташкил этилди.

Хусусан, давлат ташкилотлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашга амалий кўмак бериб келинмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари Қўшкўпир туманида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, инвестицияни жалб этиш масалалари, соҳа фаолиятини янада ривожлантириш бўйича тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этдилар.

Туманда қизилмия илдизини қайта ишлашга мўлжалланган Хитой давлатининг “He fei technology CО.LТD” хорижий корхонаси ишга тушиши кутилмоқда. Лойиҳа қиймати 3,5 млн. АҚШ долларлик инвестиция киритилган. Ушбу корхона 100 фоиз инвестор ҳисобидан молиялаштирилган. Ҳозирда қизилмия илдизлари маҳаллий аҳолидан сотиб олиниб, унга ишлов бериш бўйича 50 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.

Шунингдек, фойдаланилмай, бўш турган бино-иншоотларнинг “ноль” харид қийматида берилиши тадбиркорлик субъектлари учун яратилган улкан имкониятдир – дейди туманда фаолият олиб бораётган “Ikbol-shifo” хусусий клиникаси раҳбари Рустам Холбаев. Зеро, бундай қулайликдан баҳраманд бўлган биз тадбиркорлар ўз маблағларимизни бино сотиб олишга йўналтирмай, уни инвестиция сифатида биноларни таъмирлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфлаяпмиз.

Маълумот ўрнида, ушбу хусусий клиникага 1,5 млрд. сўмлик инвестиция киритилиб, клиника йил якунига қадар ишга тушиши, натижада 30 та янги ишчи ўрни яратилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда божхона хизматининг тадбиркорларга берилаётган амалий ва ҳуқуқий кўмаги ҳамда божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган янги имтиёзлар хусусида ҳам сўз юритилди. Самимий ва ишчанлик руҳида ташкил этилган учрашувларда тадбиркорларга божхона органлари томонидан доимо амалий ёрдам кўрсатилиши, муаммо ва таклифлар бўлса ҳеч иккиланмасдан божхона хизмати ходимларига куну-тун мурожаат этиш мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида шаклланган тизим, шунингдек, бу соҳа ривожи учун янада кенг йўл очиб беришни назарда тутувчи мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши – тадбиркорлик субъектлари фаолияти ва мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожига  ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши муқаррар.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати 

2.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг