Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, Тошкент вилоятидаги овқатланиш шохобчаларидан бири яқинида фуқаролар Х.А. ва Ғ.Х.лар “Исузи” русумли юк автоуловига ортилган, умумий қиймати 200 миллион сўмлик 1000 дона қутилардаги сифати кафолатланмаган “NPP Askorbin kislotasi” номли дори воситаларини шартли харидорга сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.03.2021