Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган аэропортида ҳуқуқбузарлик профилактикаси доирасида учрашув ўтказилди
4338
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг олдини олиш ва содир этилишига сабаб бўлаётган ҳолатларга барҳам бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган аэропортида ҳуқуқбузарлик профилактикаси доирасида учрашув ўтказилди

Жумладан, куни кеча “Наманган аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Наманган-Москва” йўналишида харакатланаётган фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларни божхонага оид меъёрий ҳужжатлар билан таништириш мақсадида профилактик учрашув ўтказилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сонли ҳамда 2019 йил 7 ноябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эхтиёж учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4508-сон қарорлари мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган товарлар хақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Ҳар қандай товарларни белгиланган норма ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилиши бўйича ҳам фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, божхона қонунбузилишлари рўй берганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Наманган вилояти божхона бошқармасининг
(69)234-33-01 рақамли ишонч телефонига хабар бериш лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бундай тадбирлардан асосий мақсад, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган айрим фуқаролар томонидан содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишдан иборат.

 

23.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг