Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да Наврўз – умумҳалқ байрами муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди
2237
Наврўзи олам шодиёналари диёримиз узра кезиб юрибди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган турли маданий-маърифий тадбирлар асосида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан навбатдаги хайрия тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.
Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да Наврўз – умумҳалқ байрами муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди

Бунда, Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиларига байрам совғалари улашилди. Байрам тадбири кўпчиликнинг ёдида қоладиган бўлди.

– Божхона ходимлари ҳар бир тадбирда бизни ёдга олиб турганидан беҳад мамнунмиз, – дейди Болалар шаҳарчаси директори Покиза Аҳмаджонова, – Бу йилги Наврўзда ҳам вилоят божхона бошқармаси томонидан кўмак кўрсатилди.

Кўтаринки руҳда ўтаётган тадбирлар, шукуҳли манзаралар, ободлик ва шодлик лаҳзаларини Наврўзи олам айёмида кузатиш мумкин.

 Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

                                                                                                                

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг