Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлар мазмун-моҳияти етказилмоқда
2291
Бугунги кунда юртимизда барча жабҳаларда туб ўзгаришлар юз бераётган масъулиятли паллада ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишнинг барча шакл ва усулларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбиркорларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлар мазмун-моҳияти етказилмоқда

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг билим савияларини ошириш, уларга янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказиб бориш борасида тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бошқарманинг “Тошкент-товар” божхона постида  тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  ПФ-6186-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-666-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  2021 йил 11 мартдаги ПҚ-5024-сон қарори, Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги  "Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида"ги 347-сон Қарори ҳамда 2021 йил 9 мартдаги  “Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” 126-сон қарорларининг мазмун-моҳияти, амалиётда тўғри тадбиқ этиш бўйича кўрсатма ва тушунчалар берилди.

Учрашув якунида амалиётда қонунчилик талабларининг қўлланилиши юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Азамат АРАШЕВ,

“Тошкент-товар” божхона пости ходими

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг