Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркор ҳузурида
1868
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан мулоқотнинг аниқ ва самарали усулларини қўллаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар тадбиркор ҳузурида

Бунда умумий учрашувлар ва давра суҳбатларига эмас, балки ҳар бир тадбиркор билан алоҳида мулоқотга киришиш, кези келганда бевосита уларнинг корхоналарига бориб, мавжуд вазиятни жойида кўздан кечириш, божхонага доир сўнгги янгиликлардан воқиф этиш, мавжуд муаммоларни эса зудлик билан жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда “Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Р.Ахмедов бошчилигидаги пост ходимлари Оҳангарон туманидаги  “Агро Саммикс” МЧЖ, премикс ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, бу ердаги ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишишди.

 Афросиёб парранда” МЧЖ томонидан киритилган 7 млн. евролик инвестиция натижасидаАнгрен эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Агро Саммикс” МЧЖ, премикс ишлаб чиқариш корхонаси ҳозирда қад ростлади.

“Агро Саммикс” МЧЖ Ўзбекистон Республикасидаги премикслар ишлаб чиқарадиган катта корхоналарнинг бири ҳисобланиб, у йилига 12,5 минг тоннагача премикслар ишлаб чиқаришга қодир.

Маҳсулот юридик шахсларга ички бозорни таъминлаш мақсадида ва мамлакатнинг ташқи бозордаги салоҳиятини ривожлантириш мақсадида экспорт учун ҳам етказиб берилиши мумкин.

Табиийки, экспорт-импорт операцияларини қисқа фурсатларда амалга оширишда корхона божхона идораларига мурожаат қилади. Шу боисдан, учрашувда товарларнинг божхона расмийлаштирувида жорий қилинаётган сўнгги янгиликлар, эркинлик ва қулайликлар ҳақида божхоначилар томонидан батафсил ахборотлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495 сон Фармони мамлакатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш борасида муҳим қадам бўлди.

Корхонага Голландияни Ottevanger Milling Engineers компаниясининг замонавий технологиялари ҳамда ускуналари корхонага ўрнатилган бўлиб, ушбу ускуналар ёрдамида ишлаб чиқариш тўла автоматлаштирилган, ундаги барча жараёнлар – ҳом ашъёни қабул қилиб олишдан то, тайёр маҳсулотни машиналарга юклашгача, қопларга қадоқлашгача бўлган жараёнлар автоматик тарзда амалга оширилади. Бундай автоматлаштирилган жараёнлар, инсон омилисиз, премиксни юқори аниқлик билан ишлаб чиқариш имкониятини беради. Бутун жараённи ишга солиш учун 3– 4 та мутаҳассисни ўзи кифоя қилади. Иш 2 сменада ташкил этилиб, суткасига 24 соат давом этиш имконияти мавжуд. Корхонадаги бутун иш жараёни, энергоресурслар ва ҳом ашъё базасидан имкон қадар оқилона фойдаланишга қаратилгандир.

Ўзбекистонда ягона бўлган ушбу технология – сифатни назорат қилишга ва жониворларни саломатлиги ва ривожланишини оптимал кўрсаткичларини таъминлашга, шунингдек, ҳар бир ҳаридорнинг алоҳида талабини қондиришга имконият яратади.

Учрашув давомида корхона эгалари томонидан мавжуд муаммолар ҳам ўртага ташланди. Хусусан, айрим сохта тадбиркорлар томонидан корхонанинг савдо белгисидан фойдаланиб, контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги қайд қилинди ва буни бартараф этиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг