Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхонада рақамли иқтисодиётнинг жорий этилиши коррупцияни олдини олишга хизмат қилмоқда
1725
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб божхона соҳаси ривожига катта эътибор қаратила бошланди.

Бунинг натижасида юртимиз чегараларидан ноқонуний ва аҳоли соғлиғи учун хавфли бўлган товар моддий бойликларининг ҳаракатига тўсиқлар қўйилди. Экспорт-импорт товар ва транспорт воситалари божхона юк декларациялари асосида ҳисоби ва назорати юритилиши белгиланган мақсадлар руёбида муҳим ўрин эгаллади.

Соҳа мутасаддиларининг меҳнати ва изланишлари натижасида, божхона соҳасида мамлакатимизда биринчилар бўлиб, тизимга ахборот коммуникация технологиялари амалиётга жорий этилди.

Айни кунга келиб, Давлат божхона қўмитасида рақамли иқтисодиётнинг бўлаги ҳисобланган автоматлаштирилган ахборот дастурлари сони 60 тага яқинлашди.

- Божхона операциялари рақамли иқтисодиёт асосида амалга оширилиши божхона ходимлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қўл келмоқда, - дейди вилоят божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Олим Қодиров. - Бундан ташқари, рақамли иқтисодиёт коррупция ва “қора иқтисодиёт”нинг асосий кушандаси ҳам ҳисобланади. Ҳаққоний ва аниқ маълумотлар тизим хотирасида муҳрланади. Маълумотларни ўзгартириш ва йўқ қилишнинг иложи йўқ.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айни кунда ҳам божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чоралари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг