Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автотранспортидаги қўлбола ясалган девор ортига нима яширилган эди?
1354
Бугунги кунда божхона органларида ташқи савдони либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Юк автотранспортидаги қўлбола ясалган девор ортига нима яширилган  эди?

Божхона расмийлаштируви жараёнида “Хавфни бошқариш” ахборот тизимининг жорий этилиши эса ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўплаб қулайликлар яратмоқда.

Бироқ айрим ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан мазкур имкониятдан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ТИФ божхона постида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи жамият номига юк автотранспорт воситасида келтирилган “Хўжалик моллари” товарлари “яшил” йўлак орқали “вақтинча сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилган.

Товарларни божхона омборига жойлаштириш учун транспорт воситасидан туширилиши давомида, божхона омбори мудири автотранспорт воситасининг юкхонасида қўл бола ясалган девор борлигини пайқаб қолиб, бу ҳақида божхона ходимига хабар беради.

Аммо, божхона ходимлари томонидан мазкур юк транспорт воситаси кўздан кечирилганда, унда қўл бола усулда ясалган фанер девор мавжудлиги ҳамда мазкур девор ортида божхона назоратидан яширилган, қиймати 26 млн. сўмлик, 426 турдаги хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида юк автотранспорт ҳайдовчиси Х.О қўлбола усулда ясалган фанер девор ортига, хориждан турли фуқаролар томонидан бериб юборилган товарларни олиб, божхона назоратидан яшириш орқали Республикамизга олиб келиб бермоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг