Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ғишткўприк”да 14,6 минг АҚШ доллари ва 620,1 минг қозоқ тенгесини олиб чиқишга уриниш фош қилинди
1451
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентида тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.
“Ғишткўприк”да 14,6 минг АҚШ доллари ва 620,1 минг қозоқ тенгесини олиб чиқишга уриниш фош қилинди

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистонга кириш чоғида олиб кирган миқдордаги нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Аммо, айрим шахслар томонидан мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари республикамиздан пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаронинг Т.Б.ни қинғир қилмишларини фош этишди.

Ўтказилган шахсий кўрикдан сўнг ушбу шахс курткаси чўнтагида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 14,6 минг АҚШ доллари ва 620.1 минг қозоқ тенгесини олиб чиқишга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг