Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”да нималар яширилган эди?
1036
Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”да нималар яширилган эди?

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 138 миллион сўмлик 319 дона кийим кечаклар ҳамда 348 дона чилим учун мўлжалланган тамаки  маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг