Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари марҳум божхоначилар А.Аъзамов, И.Келдияров, У.Дўсанов хонадонларида бўлишди.
Учрашувлар давомида божхона ходимларининг фидойилиги, бурчга садоқати ва бошқа эзгу фазилатлари эсга олинди. Уларнинг юртимиз тинчлиги, иқтисодий хавфсизлиги ва жамиятимиз осудалигига қўшган қўшган бебаҳо ҳиссаси эътироф қилинди.
Марҳумларнинг яқинларига байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.
22.03.2021