Унда божхона бошқармасининг ходимлари, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъули Б.Бахромов, Касаба уюшмасининг Бухоро шахар кенгаши раиси Т.Қуллиев иштирок этишди.
Йиғилиш давомида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг 2018-2020 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмита раисининг ҳисоботлари тингланди, касаба уюшмаси тафтиш комиссияси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан ҳисобот берилди.
Шунингдек. Бухоро вилояти божхона бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Тадбир давомида авлат ва жамоат муассасаларида электр энергияси ва ёқилғи “Энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти” тармоқ кўрик танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Рахматов фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
22.03.2021