Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия-3” даги найранг иш бермади
1176
Юртимизга маиший техника воситаларини турли найрангларни қўллаган ҳолда ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Нексия-3” даги найранг иш бермади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро У.И. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина салонида олдиндан ясалган яширин жойда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 58 миллион сўмлик уяли алоқа воситалари ҳамда уларнинг экран қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг