Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўсимлик зараркунандаларига қарши 77 млн. сўмлик дори воситаларининг сифати кафолатланганми?
1216
Божхона органлари томонидан нафақат сифати, балки атроф-муҳит ва ўсимликлар дунёсига таъсири кафолатланмаган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган дори воситаларининг мамлакатимизга кириб келишига қарши тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўсимлик зараркунандаларига қарши 77 млн. сўмлик дори воситаларининг сифати кафолатланганми?

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан шу турдаги товарларнинг ноқонуний айланмаси олдини олишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган Фарғона туманидан “Водил-Олтиариқ” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада, автомашинанинг юкхонаси ҳамда салонида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 77,3 миллион сўмлик 6 турдаги ўсимлик зараркунандаларига қарши дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг