Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Трикотаж товарлари ортига беркитилган 100 млн. сўмлик телевизорлар фош бўлди
1178
Маиший техника товарларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Трикотаж товарлари ортига беркитилган 100 млн. сўмлик телевизорлар фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, фуқаро Р.И. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида трикотаж товарлари ортига беркитилган, умумий қиймати 100 млн. сўмлик 50 дона 32 дюймли телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг