Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 165 млн. сўмлик автоэҳтиёт қисмларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди
935
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари авто эҳтиёт қисмларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатини фош қилишди.
Божхоначилар 165 млн. сўмлик автоэҳтиёт қисмларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

"Яллама” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб “DAF” русумли юк автотранспорт воситасида “Янгийўл” ТИФ божхона постида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада мазкур автотранспорт воситасига йўл юк хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган ва оғзаки сўровда айтилмаган, муқаддам фойдаланилган 66 дона авто эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди.ю

Енгил автотранспорт воситалари учун мўлжалланган мазкур эҳтиёт қисмларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 165 млн. сўмни ташкил қилмоқда.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг