Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – соғлиқ гарови
2056
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ходимлар ўртасида спортнинг “мини-футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Спорт – соғлиқ гарови

Бошқарманинг очиқ мини футбол майдонида бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб борувчи ходимлардан ташкил топган 6 та жамоа иштирок этди.

Дастлабки саралаш ўйинларида жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган босқич якунида, “Бошқарма-1”, “Насаф”, “Чегарачи” ва “Бошқарма-2” жамоалари ярим финалда тўқнаш келишди.

Якуний финал босқичида, “Бошқарма-1” ва “Бошқарма-2” жамоаларининг ўзаро ўйини якунига кўра, “Бошқарма-1” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, фахрли 1ўринини қўлга киритди.

Мусобақа якунида, совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг