Тадбир давомида Чироқчи туманида ҳаракатланиб кетаётган “MAN” русумли юк автомашинаси шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашина юк хонасида ҳорижий давлатда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатлари бўлмаган 480 дона қопларга жойланган умумий қиймати 105 миллион 600 минг сўмлик минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётганлик ҳолати аниқланди.
Шу туманда ўтказилган яна бир тадбирда “DAF” русумли юк автомашинаси ҳам шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ҳорижий давлатда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 105 миллион 600 минг сўмлик минерал ўғитларини ноқонуний равишда олиб кетилаётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йил бошидан буён вилоят божхоначилари 10 та ҳолатда умумий қиймати 582,3 миллион сўмлик минерал ўғитларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишган.
22.03.2021