Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқаронинг чўнтагидан 48 гр. гашиш чиқди
1487
Гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сингари божхона органлари томонидан ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фуқаронинг чўнтагидан 48 гр. гашиш чиқди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хафвсизлик хизмати ходимлари билан хамкорликда Ўртачирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро ҳолислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги курткаси чўнтагидан 2 дона ўрамлардан 48,04 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси  ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг