Жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларидан 65 гр.гача олиб киришга рухсат этилади. Аммо, мазкур меъёр айрим шахсларни қониқтирмаётган кўринади.
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Москвадан учиб келган йўловчилардан бирининг қинғир режасига чек қўйишди.
Божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган аёл йўловчининг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортди. Шундан сўнг унга тегишли қўл юки ва багажлари белгиланган тартибди кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу йўловчи қиймати 84 млн. сўмлик 215 гр. тилла ва кумушдан ишланган заргарлик буюмларини яширин равишда олиб киришга урингани фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.03.2021