Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада 430 миллион сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш режаси фош этилди
947
Товар-моддий бойликларини ноқонуний равишда мамлакатимизга олиб кирилиши, сақланиши ва айланишига қарши божхона органлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.
Фарғонада 430 миллион сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш режаси фош этилди

Бунинг натижасида республикага кўп миқдордаги товар-моддий бойликларининг божхона расмийлаштирувидан ўтмай ва божхона тўловларини тўламасдан кириб келиши ҳамда ҳалол тадбиркорлик муҳитининг издан чиқиши олди  олинмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимининг тезкор маълумотлари асосида Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими билан ҳамкорликда кўп босқичлик тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан “Фарғона” чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаро М.С. бошқарувидаги “Спринтер” русумли юк автотранспорт воситаси аввалдан кузатувга олинади.

Автотранспорт воситаси Фарғона шаҳрига кираётган вақтида божхона ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилади.

Натижада, мазкур автотранспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона назоратидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 430 миллион сўмлик 106 турдаги товарлар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг