Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан юк контейнерида келтирилган “Этилен полимерлари” товарларига доир ҳужжатлар билан уларнинг инспекцион кўрик мажмуасидан олинган рентген тасвирлари асосида солиштирилганда, мазкур юк контейнерида ҳужжатларда қайд этилмаган товарлар борлиги юзасидан шубҳа туғилди.
Божхона кўриги натижасида эса контейнердаги 24 тонна “ускуналар учун мой”, 2 тонна “синтифон маҳсулотига ранг берувчи кукун”, 190 кг. синтифон маҳсулотини юмшатувчи товарлар юк ҳужжатларида қайд этилмаганлиги аниқланди.
Мазкур товарлар учун эса давлат бюджетига 144 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.03.2021