Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кроссовка, ён дафтари, печеньелар ва қўл телефони ғилофига яширилган тилла тақинчоқлар фош бўлди.
951
Республикамиз божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда.
Кроссовка, ён дафтари, печеньелар ва  қўл телефони ғилофига яширилган тилла тақинчоқлар фош бўлди.

Жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларидан 65 гр.гача олиб киришга рухсат этилади. Аммо, мазкур меъёр айрим шахсларни қониқтирмаётган кўринади.  

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Истамбулдан учиб келган йўловчилардан бирининг қинғир режасига чек қўйишди.

Божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган аёл йўловчининг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортди. Шундан сўнг унга тегишли қўл юки ва багажлари белгиланган тартибди кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу аёл божхона ходимларининг кўзини шамғалат қилишга уриниб, юклар орасидаги шахсий буюмлар - кроссовка, ён дафтари, печеньелар орасига ва ҳатттоки, қўл телефони ғилофи ичига ҳам тилла тақинчоқларни яширганча олиб киришга урингани фош бўлди. Мазкур тилла тақинчоқларнинг умумий оғирлиги 87.7 гр.ни ташкил қилиб, қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 35 млн. сўмдан ошмоқда.   

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг