Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Доимо эъзоздасиз, фахрийлар!
1483
Мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиб, божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга ҳисса қўшган фахрийлар доимий эътиборда бўлган.
Доимо эъзоздасиз, фахрийлар!

Хусусан, тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, касб бурчини намунали бажаргани, иш давомида юқори кўрсатгичларга эришгани учун божхона фахрийси Нугманджан Ахунджанов Давлат божхона қўмитасининг “Davlat bojxona xizmati faxriy xodimi” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари топширди. Айтиш керакки, ушбу эъзоз Наврўз – умумхалқ байрамига ажойиб туҳфа бўлди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан байрам олдидан кўп йиллар давомида тизимда ишлаган, бугун нафақада бўлган фахрий божхоначилар ҳолидан хабар олинди. 

Божхона фахрийси Мэлс Халимов хонадонига бориб, байрам совғалари тарқатилди. Хизмат йиллари давомидаги хотиралари билан ўртоқлашилиб, бугунги кундаги ўзгаришлар, соҳадаги янгиликлар ҳақида қизғин суҳбат қурилди.

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг