Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
596,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1324
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
596,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри  Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, пойтахтимиздаги автотураргоҳлардан бирида  фуқаро С.А. ўзига тегишли бўлган “Эпика” русумли автотранспорт воситасига жойланган, умумий қиймати 596,4 миллион сўмлик жами 3976 дона “Mifepristone 200 mg” номли дори воситаларини шартли ҳаридорга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг