Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оилавий спорт - соғлик гарови!
2294
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан “Оилавий спорт – соғлиқ гарови” мавзусида анъанавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Оилавий спорт - соғлик гарови!

2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан божхона хизмати ходимлари ва уларнинг оилалари ўртасида “Оилавий спорт - соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси ташкиллаштирилди.

Тадбирни Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Одилжон Бахромов очиб берар экан, ўз нутқида бу каби спорт мусобақаларини ўтказишдан мақсад оилалар  ўртасида  маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оилаларда спортни оммавийлаштиришдан иборат эканлигига алоҳида тўхталиб ўтиб, мусобақа иштирокчиларига зафарлар тилади.   

Мусобақа давомида тадбир иштирокчилари турли қизиқарли шартлар орқали беллашдилар. Муросасиз кечган мусобақа якунларига кўра Мўминжоновлар оиласи фахрли 3-ўринни, Сулаймоновлар оиласи фахрли 2-ўринни, мусобақанинг мутлоқ ғолиблиги эса иштирокчилар ичида энг ёш оила бўлган Қодировлар оиласига насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ҳамда иштирокчилари бошқарманинг эсдалик совғалари билан ҳам тақдирландилар.

Тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашиш мақсадида ташриф буюрган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва гўзал рақслар тадбирни чинакам маънода байрамона ўтишига хизмат қилди десак асло муболаға бўлмайди.

 Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

       

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг