Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати самарадорлиги тобора ортмоқда
1568
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида икки йўлакли тизим жорий этишдан олдин юртимизга Самарқанд аэропорти орқали кириб келишда бир рейсда учиб келган йўловчиларнинг юкларни қабул қилиб, чегара ва божхона назоратидан ўтиши учун ўртача 2 соат вақт сарфланган бўлса, эндиликда ушбу жараён 30 дақиқада амалга оширилмоқда.
Божхона назорати самарадорлиги тобора ортмоқда

Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости орқали ҳам бугун тадбиркорлар ўз товарларини қўшни давлатга экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин. Айни пайтда мазкур божхона постида мобил инспекцион кўрик мажмуаси ўрнатилган бўлиб, ушбу аппарат орқали товар ортилган автотранспорт воситалари божхона назоратидан тез ҳамда самарали ўтказилмоқда.

Шу билан бирга ҳозирда божхона постида божхона назорати жараёнини соддалаштириш ва фуқаролар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида инсон танасини сканер қилувчи қурилма ўрнатилган.

Ҳозирги кунда “Жартепа” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикаси “Сўғд” вилояти Панжикент педагогика институтида таълим олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат талабалар ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш хуқуқига эга бўлган ҳамда чет давлатлардан “чартер” авиарейслар билан Самарқанд аэропорти орқали Тожикистон Республикасига кетаётган ушбу давлат фуқаролари ҳаракатланмоқда.

Жорий йилнинг 1 январидан 15 март кунига қадар ушбу пост орқали 3611 нафар фуқаро, 285 та транспорт воситаси ҳаракатланган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври давомида “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари томонидан 5 ҳолатда товар моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракатланиши олди олиниб, 123,5 миллион сўмлик товарлар бўйича маъмурий ишлар юритилди.

2021 йил 1 январдан 15 мартгача ТИФ божхона постлари томонидан расмийлаштирилган 8963 та божхона юк декларациялари “Хавфни бошқариш тизими” қўлланилган ҳолда хавфни минималлаштириш чоралари қўлланилиши натижасида ўтган давр мобайнида давлат бюджетига 81,6 миллиард сўмлик қўшимча божхона тўловлари ундирилди.

Жасурбек Файзуллаев,

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
бошлиғи ўринбосари.

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг