Тадбирда Ёшлар иттифоқи етакчиси О.Абдуллаев сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш, энг аввало, мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг
муҳим воситаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, суҳбат давомида Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 198-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”да белгиланган ходимлар коррупция ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш борасидаги вазифа ва мажбуриятлари ёш ходимлар эътиборига етказилди.
Йиғилишда, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходими Д.Равшанов ҳам сўзга чиқиб, бу борада ёш ходимлар ўртасида қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги қайд этди. Шунингдек, божхона органларида ёш ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, жумладан, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш борасида Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида ҳам тўхталиб ўтилди.
Шундай экан, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз, бунинг учун аввало ўзимизни ўзимиз тарбия қилишимиз, коррупциянинг ҳар қандай кўришишини бартараф қилиш учун биргаликда курашишимиз зарурдир. Тадбир якунида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
19.03.2021