Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда “Наврўз”нинг шоҳ таоми – сумалак!
1429
Ҳар йили юртимизда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳорда бир қатор байрамлар нишонланади. Aна шундай байрамлар сирасига урф-одат ва қадриятларимизни ўзида уйғун этадиган “Наврўз” умумхалқ байрамини айтишимиз мумкин. Ушбу байрамнинг энг шоҳона таоми сифатида сумалак тайёрланади.
   Андижонда “Наврўз”нинг шоҳ таоми – сумалак!

Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан сумалак тайёрланди.

Бошқарма бошлиғи Эркинжон Райхонов юртимизда миллий анъана ва қадриятлар бардавомлигини сақлаш масалаларига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлар экан, айнан сумалак таомининг тарихига ҳам қисқача тўхталиб ўтди. Жумладан, сумалак тайёрлаш анъанасининг тарихи қадим-қадимларга  бориб тақалади. Манбаларда қайд қилинишича, қадимги аждодларимиз эрта кўкламда келаётган йилнинг баракали бўлишини ният қилиб, ўсимликлардан бирини туйиб, ширасини олганлар  ва маросим амалларини бажариш чоғида уни тановул этганлар.

Дарҳақиқат, “Наврўз” барчамиз учун шарқона янги йил дебочаси, маънавиятимизнинг узвий қисмига айланиб кетган энг қадимий, асл миллий байрам сифатида азиз ва мўътабардир. Сумалак эса “Наврўз”нинг шоҳ таомидир!

Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг